UZ

Сўнгги янгиликлар

00:36Моуринью дисквалификация қилинди  0 00:18АПЛ. 27-турнинг сўнгг ўйини асосий таркиблари маълум қилинди  1 23:59А Серия. "Болонья" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Тарихга назар. Ўзбекистон терма жамоаси мағлуб бўлган пенальтилар сериясини ёдга оламиз  2 23:13Саудия Арабистони ЖЧда ярим финални мақсад қилади  3 22:51Озарбайжон. Ўзбек футболчилари дербисида Раҳмоналиев жамоаси йирик ғалаба қайд этди  2 22:16Гюлер "Реал"дан кетмоқчи эмас  5 21:51Қозоғистон клуби ўзбекистонлик футболчилар трансферини эълон қилди  1 21:14Куртуа термага қайтмоқда!  0 20:49Эрон чемпионати. "Истиқлол" мағлуб бўлди, Машарипов ва Кожо захирадан майдонга тушди  7 20:27ЎзПФЛ 4 клубнинг U21 жамоаси учун майдонини қабул қилмади, 1-турдаги 1 ўйин ўтказилмайди  4 20:02Рой Кин Бруну Фернандеш сардорлиги ҳақида: "У биз кутган сардор эмас, иқтидорли бўлишнинг ўзи камлик қилади"  2 19:32Ла Лига ҳакамларини танқид қилгани учун "Реал"га нисбатан иш очилди  23 19:18"Манчестер Сити" янги футболчи жамоа сафига келиб қўшилганини эълон қилди  2 18:41Себальос мушак жароҳати туфайли сафдан чиқди  1

Бахтиёр Бобоев: Тарбияланувчиларимиздан фахрланамиз Янгиликлар

Бахтиёр Бобоев: Тарбияланувчиларимиздан фахрланамиз

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, клубимиз ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамовнинг Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси совринини қўлга киритди.

Эътиборлиси, якуний учлик рўйхатидан “Бунёдкор” вакиллари жой олишган эди. ОФКнинг бундай юксак эътирофидан кейин “Бунёдкор” ФК бош директори Бахтиёр Бобоевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- 2015 йилнинг энг яхши ёш футболчиси совринининг якуний учлик рўйхатидан “Бунёдкор” ФК вакиллари жой олганларидан фахрландик. ОФК энг яхши ёш футболчи деб Достонбек Ҳамдамовни топди. Ишонинг, Элдор Шомуродов ва Забиҳилло Ўринбоев ҳам бу каби эътирофга муносиб ва лойиқ эдилар. Агар менга имконият берилиб, рўйхатни кенгайтириш имкони бўлганида Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов ва Отабек Шукуровни ҳам қўшган бўлардим. Шунингдек, Хуршид Ғиёсов ва Миржамол Қосимов ва бошқалар ҳам улардан асло кам эмас.

Клуб янги ташкил этилган йиллари ривожланиш дастури ишлаб чиқилганди. Айнан ушбу дастурга мувофиқ, дастлабки мавсумларда кучли футболчилар жамоамиз шарафини ҳимоя қилишди. Ўзимизнинг тарбияланувчиларимизга эга бўлиш учун ўша пайтларда машаққитли ишлар олиб борилган. Бу жараённи назорат қилишга “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилган тажрибали футболчилар жалб этилган эди. Мисол тариқасида, Сергей Лушчан, Олег Беляков ва бошқаларни келтиришим мумкин. Селекция ишлари жуда юқори савияда ташкил этилган эди. Биз нафақат тошкентлик, балки вилоятлардан бўлган болаларни ҳам кузатиб борган эдик. Кеча Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси дея эътироф этилган Достонбек Ҳамдамов айнан шу ёшлардан бири эди. Уни бизга отаси олиб келганди. Достонбек, футбол мактабимизда бир неча йил мобайнида Сергей Лушчан ва Мухиддин Ортиқов қўл остида шуғулланди. У барчасини босқичма-босқич босиб ўтяпти – ўсмирлар термасида, биринчи лигада, ёшлар лигасида ўйнади. Икки йилдан буён эса асосий таркиб футболчисига айланди. Олимпия терма жамоамизга чақирилмоқда. Шунингдек, секин-аста миллий терма жамоага ҳам жалб этила бошлади.

Ортда қолаётган мавсумда “Бунёдкор”нинг асосий таркибида бир неча тарбияланувчиларимиз ҳаракат қилишди. Орттирилган тажриба, футболчиларимизга Янги Зеландияда ўтган жаҳон чемпионатида асқотди ва улар турнирда муносиб иштирок этишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, давлатимиз раҳбарининг эътибори натижасида ажойиб шароитларга эга бўлган футбол мактаби яратилди. Футбол мактабимизнинг турли ёшдаги жамоалари нафақат ички мусобақаларда, балки халқаро турнирларда ҳам муваффақиятли иштирок этишмоқда. Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ва бошқа терма жамоаларига “бунёдкор” футбол мактабининг жуда кўплаб тарбияланувчилари таклиф этилмоқда. Яқинда олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги Республика мусобақасида 1999 йилда таваллуд топган футболчилари ғолиб чиқишди. Қолаверса, Тошкент шаҳар биринчилигида ҳозирча 2та жамоамиз биринчи ўринни нақд қилиб бўлишди. Яна бошқа жамоаларимиз турнирни биринчи ўринда якунлашга жуда яқин туришибди. Шундай экан, биз келажагимизни ишонч билан барпо этяпмиз, деб бемалол айта оламан.

Достонбек Ҳамдамовни ва уни шу даражага етишишида ўз ҳиссаларини қўшган барча инсонларга раҳмат айтаман ва уларни табриклайман. Унинг ушбу муваффақиятидан кейин Ўзбек футболининг бошқа вакиллари ҳам бу каби юксак эътирофга эришишига тилакдошман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика