UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  0 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  3 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  2 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  5 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  8 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  2 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2

Интервью. Бахтиёр Ашурматов: "Гапни очиғи селекция ишларидан кўнглим тўлгани йўқ" Янгиликлар

Интервью. Бахтиёр Ашурматов: "Гапни очиғи селекция ишларидан кўнглим тўлгани йўқ"

"Бухоро" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Бахтиёр Азамович АГМК жамоасидан ишдан кетганингиздан кейин, кўп вақт ўтмасдан "Бухоро" жамоасига бош мураббий этиб тайинландингиз. "Бухоро"га ўтишингиз қандай содир бўлди?                             

- 2017 ва 2018 йилнинг биринчи даврасида Улуғбек Бақоев билан бирга самарали ишлашга ҳаракат қилдик. Улуғбек Истамович келажаги бор мураббий эканлигини яхши натижалар билан кўрсатди. АГМКдан таклиф бўлганда, у билан маслаҳатлашиб, таклифни қабул қилдим. Жамоа раҳбарияти, мухлислар билан дўстона хайрлашдим. Бу вақт ичида оилавий шароити ва мураббийлик курсларида ўқиётганлиги сабабли, Улуғбек Истамович жамоа билан хайрлашди. АГМКдан кетганимдан кейин ҳеч канча вакт ўтмасдан, жамоа раҳбариятидан Амрилло Абдуллаевич ва Тўра Ёдгорович  менга кўнғироқ қилишди ва "Бухоро"га таклиф қилишди. Бухорога бориб вилоят раҳбари Ўктам Исаевич билан кўришдим ва жамоада ишлашга қарор қабул қилдим. Жамоа раҳбариятининг ишончи, Бухоролик мухлисларнинг ишончи мени бу таклифни қабул қилишимга сабаб бўлди.

- Тошкентдаги йиғин қандай ўтмоқда? Бу йиғиндан кўнглингиз тўлмоқдами?                            

- Бу йиғин режалаштирилган тарзда ўтказилмокда. Ўтган йили ўринбосарлар таркибида ўйнаган кўплаб ёшларга имконият бермоқдамиз. Чунки раҳбарият билан бўлган учрашувда, нисбатан жамоани ёшартириш кераклигини, имкон даражасида маҳаллий ёшларга этибор бериш кераклигини гаплашиб олган эдик. Кўрикка келганларни синовдан ўтказмоқдамиз. Ўртоқлик назорат учрашувларида майдонга тушяпмиз. Йигитлар машғулотларда ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмокда. Лекин ўтказилган ўртоқлик учрашувлари шу нарсани кўрсатдики, ҳамма ёшларимиз ҳам ҳали юқори савияда ўйнашга тайёр эмаслар. Агар биз жамоа таркибини кучайтирмасак чемпионат ўйинларида қийин аҳволга тушиб қолишимиз мумкин. 30 январь куни "Сўғдиёна"га қарши ўйинда майдонга тушамиз ва шу ўйиндан кейин жамоадаги футболчилар бўйича бир тўхтамга келамиз.




- Селекция ишларидан кўнглингиз тўлмоқдами? Юқори савиядаги ўйинчилар жамоага кам жалб қилинганидан мухлислар хавотирда?

- Селекция ишларидан гапни очиғи кўнглим тўлгани йўқ. Ўзимда ҳам озгина ҳавотир бор. Чунки ўтган йилги таркибдан жамоани 12 футболчи тарк этди. Бу дегани жамоани янгитдан шакллантириш керак бўлади. Лекин бизда яна бир ой вақт бор. Бу вақт ичида жамоа таркибини кучайтира оламиз деган фикрдаман. Маҳаллий футболчилардан Бобур Омонов бошқа жамоага ўтиб кетганлиги, Сардор Сулаймоновга таклиф билан чиққанимизда бошқа жамоа таклифини қабул қилганлиги мени озгина ранжитди. Бобур Омоновга бу йилги мавсумда катта ишонч билдираётган эдим. У билан агар чет эл жамоасидан таклиф бўлмаса бирга ишлаймиз деб келишиб кўйган эдик. Сметамиз ўтган йилгига нисбатан камайганига қарамасдан, ўтган йилгидек маблағ тўлашга рози эдик. Маблағ томондан яхшироқ таклиф бўлганлиги сабабли, охирги пайтда бошқа жамоага ўтишга қарор килди. Футболчиларнинг хам оиласи бор, уларни хам тўғри тушуниш керак. Унга омад тилайман. Лекин жамоа қийин вазиятда колганда, бу футболчилар жамоага ёрдам беради деган умидда эдим. Маҳаллий футболчиларга ишонч билдирамиз демоқдамиз, лекин жуда қизиқ вазият бўлмоқда. Маҳаллий футболчилардан манфаатлироқ таклиф бўлгани бошқа жамоаларга ўтиб кетмоқда, фақат бошқа жамоалардан таклифи йуқ футболчилар жамоада қолмоқда. Демак бу футболчиларга ҳам имконият бериб ўйнатсак, эртага таклиф бўлса жамоани ташлаб кетар экан. Олдин футболчиларда ўйнаб турган жамоасига нисбатан фидоийлик, меҳр, ўз шаҳри жамоасига нисбатан муҳаббат ва содиқлик, ўз шаҳри мухлисларига нисбатан ҳурмат бўлар эди. Ҳозир эса биринчи ўринга молиявий холат чиқаётганлиги ачинарли холат. Бухоролик футболчилардан битта Шавкат Саломовга эътирозим йўқ, жамоани ёшартираётганимиз сабабли дўстона, бир биримизга омад тилаган ҳолда хайрлашдик.



- Жамоада ҳозир вазият қанақа? Молиявий муаммолар бартараф этилмоқдами?                           

- Гапни очиғи жамоани қабул килиб олганимда жамоадаги муаммолардан ҳабарим бор эди. Раҳбарият билан кўришганимизда муаммолар бартараф этилиши ва янги мавсумга жамоа тузишда сметамиздан келиб чиқиб жамоа тузиш кераклиги ҳақида гаплашиб олган эдик. Раҳбарият муаммоларни бартараф этиш йўлида тинимсиз ҳаракат қилишмоқда. Ўтган йилги мавсум учун ойлик маошидан қарздорликлар бартараф этилди. Яқин кунларда бошқа қарздорликларни хам беркитиш устида иш олиб борилмоқда. Тошкентда ўқув йиғини ўтказишимиз учун ҳамма шароитларни яратиб беришмоқда. Бухорода майдон чимини яхшилаш, уйингоҳнинг ўзида катта ҳажмда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ростини айтсам Улуғбек Бақоев билан жамоани қабул қилиб олганимизда, 2016 йилдан олти миллиарддан ошиқ қарз билан жамоани қабул қилиб олган эдик. Шу қарздорлик йилдан йилга ўтиб келмокда. Бизнинг биринчи мақсадимиз бу йилги сметадаги пулни керакли жойга йўналтириб бу йилги мавсумдан қарзсиз чиқиш. Бу йил ўтган йилгига нисбатан сметамиз икки баровар қисқарган. Шу сабабли ҳам вазиятдан келиб чиқиб трансфер ишларини олиб бормоқдамиз. Лекин шунга қарамасдан жамоамиз раҳбарияти жамоада муаммо бўлмаслиги учун ҳаракат қилишмокда. Жамоамиз раҳбари Шуҳрат Қўзиевич ҳам ёш, шижоатли йигит. Жамоадаги вазиятни яхшилаш учун тинимсиз изланмоқда.                                            

- Жамоага яна янги футболчилар таклиф қилинадими? Янги мавсумда жамоа олдига қандай мақсад қўйилади?

- Албатта жамоага яна янги футболчилар таклиф қилинади. Яхши савиядаги футболчиларга таклиф билан чиқяпмиз, лекин унга бошка жамоалардан яхши таклиф бўлаётганлиги сабабли бу трансферлар амалга ошмаяпти. Айтмоқчи бўлганим селекция ишларида рақобатда бошқа жамоаларга ютқазмокдамиз. Ҳозирги таркибимизда яна камида 8 нафар футболчи жалб қилишимиз керак бўлади. Жамоада қолишга рози бўлган Саламат Қутибоев, агар молиявий томондан муаммо бўлмаса бирга ишлаймиз деб биз билан бирга машғулотларда қатнашаётган Иван Нагаевдан миннатдорман. Бу юқори савиядаги футболчилар биз билан бирга бўлса, қолган футболчилар ҳам улардан кўп нарса ўрганишади. Сидоров билан келишувга эришган эдик. Қўлидан жароҳат олди ва жамоамизнинг март ойидаги уйинларини ўтказиб юбориши мумкин. Бу йилги мавсум қийин бўлиши мумкин лекин, бизнинг энг кучли томонимиз мухлисларимиз. Фидоий мухлисларимиз жамоани қийин вазиятда хам қўллаб-қувватлашларига ишончим комил. Мен жамоани қабул қилиб олганимда жамоани яхши ва оғир кунларида ҳам бирга бўламан деб, жамоани жанговор ва курашчан, юқори ўринлар учун курашадиган жамоалар қаторига қўшаман деб яхши ниятда келганман. Мавсум бошланишидан олдин жамоа раҳбарияти билан бўладиган учрашувда жамоанинг янги мавсумда вазифа ва мақсадларини аниқлаб оламиз. Тўғри ҳозир вазият биз хоҳлагандай эмас лекин, биз таслим бўлмаймиз. Худо хоҳласа мухлисларимиз ишончи ва қўллаб-қувватлаши, раҳбариятимизни қўллаб-қувватлаши ёрдамида бу қийин вазиятдан чиқиб кетамиз. Фидоий, жонкуяр мухлисларимиз футболчиларимиз бахтига доимо соғ бўлишсин.


"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика