UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  2 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  11 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  4 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  4 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Қўқон-1912"га ўтиш ўйинига қолмасдан Суперлига масаласини ҳал этишини тилайман" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Қўқон-1912"га ўтиш ўйинига қолмасдан Суперлига масаласини ҳал этишини тилайман"

Про-лиганинг 25-туридан ўрин олган "Турон" - "Хоразм" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Турон" жамоасини қабул қилиб олганимда олдимда мураккаб вазифа борлигини билгандим. Лекин биринчи ғалаба учун 4 та тур керак бўлади деб ўйламагандим. Йигитлар ҳаракат қилишаяпти. Орқага йўл йўқ эди. Агар бугун дуранг ўйнаганимизда ҳам 2-ўрин учун курашдан чиқиб кетардик. Вазиятлар яратиб гол урдик. "Хоразм" жамоаси ўйин охирига келиб ҳужумларни кучайтирди, бир қатор вазиятларга эга бўлди. Биз қарши ҳужумда иккинчи голни урдик ва ўйиннинг охири биз учун нисбатан осонроқ кечди. Бугунги ўйин йигитларга раҳмат айтаман. Мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман, улар бизни ҳар қандай вазиятда ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Клубимиз раҳбариятини, жамоамиз аъзолари ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

- Асосан захирадан майдонга тушаётган Азизбек Ибрагимов ва Акмал Турсунбоевлар бугунги ўйинни асосий таркибда бошлашди ва жуда фаоллик кўрсатишди. Улар кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бизда иккита тенг кучли дарвозабон бор. Акмал Турсунбоев ўз имкониятини кутди. Бугун у ўзини кўрсатди. Азизбек Ибрагимов ҳақида айтадиган бўлсам, бугун биз 2 та ҳужумчи билан ўйнашга қарор қилдик. Бу қарор ўзини оқлади, олдинги ўйинларга нисбатан кўпроқ вазият яратдик.

- Бугун 2 та вазиятда ҳимоячилар меҳмонлар ҳужумчисини дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборишди. Ҳимоя чизиғи вакилларининг ўйинларига қандай баҳо берасиз?

- "Хоразм" сафида яхши ижрочилар борлигини айтиб ўтдим. Масалан Роки Марчиано ушбу мавсумда жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Биз ҳимоячиларга шундай вазиятларда дарвозабонга яқинроқ ўйнашни айтиб ўтгандик. Бугунги ўйин учун ҳимоячиларга катта эътирозим йўқ. Ҳимоячилар ишончлироқ ўйин кўрсатишлари керак.

- Ўтиш ўйинида "Қўқон-1912" билан дуч келиш эҳтимоли бор. Сизга бу жамоа билан ўйнаш қулайми?

- Биз ўз айбимиз билан 3-ўринга тушиб қолдик. "Қўқон-1912"га ўтиш ўйинига қадар қолмасдан Суперлигада қолиш вазифасини ҳал этишларини тилаб қоламан. Бизга бу жамоадан кўра бошқа жамоа билан ўйнаш қулай бўларди. Аммо, бу менинг ҳоҳишимга қараб амалга ошмайди. Йигитлар бугунги каби жанговор ҳаракат қилишса, ҳар қандай жамоани ҳам юта олишимизга ишонаман.

- Ёш легионер футболчилар Сиёвуш Ҳабибуллоев ва Шарифбек Раҳматовларнинг ўйинлари ҳақида фикрингиз?

- Сиёвуш Ҳабибуллоевни сўнги ўйинларда майдонга туширдик, яхши футболчи. Бугун унинг ўрнида Сардор Абдунабиевни синаб кўрдик, ёмон ҳаракат қилмади. Шарифбек Раҳматов иқтидорли ва келажаги бор футболчи. Унинг чизиғида Сардор Абдунабиев, Аъзамжон Алиев каби тажрибали футболчилар бор. Гапнинг очиғи, миллий чемпионатларимизга жалб этилган легионер футболчи маҳаллий футболчилардан икки карра устун бўлиши керак. Масалан, Роки Маричанони кўраяпсиз, ўз иқтидорини кўрсатаяпти. Легионер футболчи захирада ўтириш учун олиб келинмайди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика