UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  7 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  4 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  1 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  11 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  8 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  5 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  13 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  3 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  33 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  9

Бахтиёр Ашурматов: "Пахтакор" жуда кучли. Лекин бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Пахтакор" жуда кучли. Лекин бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди"

Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасидаги "Бунёдкор" - АГМК (1:2) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

Бугун мураббийлик фаолиятимдаги энг муҳим ўйинлардан бири бўлди. Чунки мураббий сифатида ҳеч қачон финалга чиқмагандим, жамоа футболчиларнинг кўпчилиги ҳам олдин финалда ўйнашмаган.

Шу сабабли йигитларга бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермаслигини уқтирдим. Бугун охирги жангга чиққандек ўйнашларини айтгандим. Худога шукур футболчилар охиригача курашишди ва ғалабага эришдик.

"Бунёдкор" ўйин олиб бориш бўйича Ўзбекистоннинг етакчи жамоаларидан бири. Бугунги ажойиб ўйин учун ўз футболчиларимга ҳам, рақиб аъзоларига ҳам миннатдорчилик билдириб ўтган бўлардим.

- Ҳисоб 2:0 бўлганида бешинчи ҳимоячини тушурасиз деб кутгандим. Менимча ғалабада айнан шу жиҳат роль ўйнади. Ўша пайтда нима учун бешинчи ҳимоячини тушурмадингиз?

- Тўғри фикр билдирдингиз. Чунки агар бешинчи ҳимоячини туширадиган бўлсам таянч ярим ҳимоячиларидан бирини олишим керак бўларди. Ҳисоб 2:1 бўлганидан кейин катта ҳажмдаги иш бажарган ва чарчаб қолган Жасур Ҳасановнинг ўрнига ҳимоячини тушурдим. Ўйин қўпол хатоларсиз ўтаётганди шу сабабли мен шошмадим. Ниманидир синдириб қўйишдан қўрқиб бешинчи ҳимоячини туширишдан қўрқдим.




- Трифунович АГМКга келганидан бери яхши ўйин намойиш этганини кўрмадик. Айнан нима учун у харид қилинган?

- "Бунёдкор"да ўйнаганидан ҳам охирги ўйнаган клубларида ҳам ўзидан ёмон таассурот қолдирмаганди. Ҳужумчи муаммоси пайдо бўлгач, шошилинч тарзда футболчи қидирдик. Очиғи Филип Райевацни ҳам олмоқчи бўлдик. Бошқа вариант чиқмагани учун Трифуновични жамоага олиб келдик. Биз ундан жуда кўп нарса кутаяпмиз. Лекин келганидан кейин мослашиш жараёни қийин кечди, ундан кейин жароҳат олди.

- Финалда "Пахтакор" билан ўйнайсизлар. Таркиб ва маҳорат бўйича рақиб устунлиги аниқ. Финалга алоҳида ёндошув бўладими ёки ҳозирги тактикадан воз кечмайсизми?

- Бир неча йиллардан буён "Бунёдкор" жамоаси бир хил таркиб билан ўйнаб келмоқда. Шу жиҳатдан бугунги ўйинда ҳам рақиб биздан устун саналганди. Лекин мазкур учрашув барчаси майдонда ҳал бўлишини кўрсатиб берди.

"Пахтакор" жуда кучли жамоа. Бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди. Финалда футболчиларда қўшимча куч пайдо бўлиши аниқ. "Пахтакор" билан ҳам худди шундай жанговор ўйин намойиш этамиз деган умиддамиз.

Бугунги ўйинда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Ўйин охирида темпни тушириш учун ўйинчиларимиз томонидан вақт чўзишга ҳаракат бўлган бўлса мухлислардан ва телеэкран қаршисидаги томошабинлардан узр сўраган бўлардим. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика