Бахтиёр Ашурматов: "Ўз майдонимиздаги учрашувларда ғалабага эришмоқчимиз"
05 авг 2013 00:57
Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Ўз майдонимиздаги учрашувларда ғалабага эришмоқчимиз"
Бугун бўлиб ўтган "Насаф" - "Гулистон" (3:1) учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
Рўзиқул Бердиев, «Насаф» бош мураббийи: «Рақиб бугун асосий эътиборни ҳимояга қаратгани боис гол уришимиз қийинлашди. Иккинчи бўлимда эса барибир асосий мақсадимизга эришиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик. Орадаги танаффус боис ўйинимизда бироз пасайиш кузатилаётган бўлиши мумкин. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда бу борада ҳам ижобий ўзгаришлар бўлади».
Бахтиёр Ашурматов, «Гулистон» бош мураббийи: «Насаф» жамоаси ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Рақиб кучли шу боис уларга қарши очиқ футбол намойиш этиш имконсиз эди. Шунга қарамай шогирдларим ўйинни учдан ики қисмини бир киши кам бўлиб қолишларига қарамай донгдор рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди деб ҳисоблайман. Иккинчи даврада асосан ўз майдонимиздаги ўйинларда ғалабага эришиб, мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз».

Фикрлар