UZ

Сўнгги янгиликлар

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  20 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  13 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Бахтиёр Ашурматов: "Насаф"га ўхшаган тезкор жамоа Ўзбекистонда йўқ" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Насаф"га ўхшаган тезкор жамоа Ўзбекистонда йўқ"

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.




"Ҳис-ҳаяжонларга тўла, асабларни таранг қиладиган оғир ўйин бўлди. Рўзиқул ака Бердиев ажойиб тезкор ва агрессив жамоа тузган. Ўзбекистонда бунчалик тезкор футболчиларга эга жамоа йўқ. "Насаф" қарши ҳужумларда ажойиб ўйин кўрсатади. Уларни ўйинини ўрганиб чиқиб бугун иккита ҳужумчи билан эмас, битта ҳужумчи билан майдонга тушдик. Қайсидир вазиятларда бу ўзини оқлади. Йигитларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Икки бор ҳисобда орқада бораётиб мағлубиятдан қутулиб қолишди. Афсуски, охирги дақиқада ёш ҳужумчимиз Ҳамидулло Абдуҳамидов вазиятни қўлдан чиқарди. Умуман олганда тактик жиҳатдан яхши ўйин бўлди.

Бамба ўтган АГМК билан ўйинда заҳирадан тушиб ўйинимизни кучайтирган эди. Шунинг учун уни бошланғич таркибга киритган эдим. Якуба бугун ўз даражасидаги ўйинни кўрсата олмади. Айрим вазиятларда тўпни йўқотиб қўйди. Натижада "Насаф"ни қарши ҳужумларини қўйиб юбордик. Ўйинда дастлабки голни меҳмонлар киритгани учун режаларимизга ўзгартиришлар киритдик. Иккинчи бўлимда режамиз бўйича 15 дақиқалардан кейин Муззафаровни туширмоқчи эдик. Агар дуранг бўлиб турган вазиятда иккинчи ҳужумчини туширишни ўйлагандик. 

Бизда икки нафар тенг кучли дарвозабонлар бор. Уларни спорт формаларини бирдек ушлаб туриш учун ҳам ҳар иккаларига имконият тақдим қиляпмиз. Уларни имконияти тенг. Иккала дарвозабонга ўйин амалиёти беришга қарор қиляпмиз. 

Иван Йосович машғулотларда жароҳат олди. Шунинг учун унинг ўрнига бошқа футболчини майдонга туширдик. Ойбек Рустамовни ҳимояга қўйдик. У ҳимояда ҳам бемалол ўйнай олади. Марказий ҳимоя позициясида муаммо йўқ бизда. Акбаров, Ҳолмуҳаммедов, Ёқубовлар марказий ҳимояда ўйнай олади. 

Таркибимизда Раевац, Йосович каби гавдали футболчиларимиз бор. Шунингдек, жарима зарбалаларини мукаммал амалга оширадиган ижрочиларимиз етарли. Бобур Акбаров "Бунёдкор" билан ўйинда автагол урганди. Бугун мана голлари билан мухлислар олдида юзини ёруғ қилди",- дейди Бахтиёр Ашурматов. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика