UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда  7 01:10"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 00:55Бундеслига. "Боруссия Д" бу сафар аутсайдерга мағлуб бўлди. Жамоа охирги еттита ўйинда битта ғалаба қайд этди  1 00:40А Серия. "Милан" Фабрегаснинг жамоасини мағлубиятга учратди  1 23:28Романо Хвича Кварацхелия трансфери ҳал бўлганини маълум қилди  2 22:53"Боруссия Д" ярим ҳимоячиси 22 млн фунт эвазига АПЛ клубига ўтди  1 22:37"Реал" "Манчестер Сити" ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 22:15Наманган вилоят ҳокими "Марказий" стадионга ташриф буюрди  7 21:36"Бухоро" яна бир хорватиялик легионер билан шартнома имзолади  1 21:26Про-лига иштирокчисига айланган университет клуби - "ФарДУ" босиб ўтган йўл билан яқиндан танишамиз (Бекзод Толибов блоги)  1 21:22"Наполи" Хвичага ўринбосар топди  0 20:53"Химки" Одилов билан шартнома бекор қилинганини эълон қилди  9 20:20"Ливерпуль" Киммихни Александер-Арнольдга ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда  1 20:01Расман: Лорис Кариус "Шальке" сафига қўшилди  3 19:29Кайл Уокер термада ўйнаш учун Саудия Арабистони чемпионатига кетмади  1

Бахтиёр Ашурматов: “Насаф”да жамоавий ўйин яхши. Лекин “Бунёдкор”да финалда ўйнаш тажрибаси бор” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Насаф”да жамоавий ўйин яхши. Лекин “Бунёдкор”да финалда ўйнаш тажрибаси бор”

Футболчилик даврида 5 карра Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган Бахтиёр Ашурматов сайтимиз талқинига кўра рамзий терма жамоадан ўрин олди.

Шу муносабат тажрибали собиқ ҳимоячи билан суҳбатлашиб, ўзи иштирок этган финал ўйинлари ва табиийки бугунги баҳс ҳақида сўрадик.

- Финал ўйини олдидан қайсидир жамоанинг имкониятини юқори баҳолаб, таҳмин қилиш мураккабдир. Боиси бу битта ўйиндан иборат бўлади. Агарда чемпионат бўлса экан, кейинги турларда хатоларни тўғрилашни имкон бўлса. Финалда эса кўпроқ омадга боғлиқ. Бугунги ўйин олдидан кўпчилик “Насаф”нинг ғалабага бўлган имкониятини юқори баҳоламоқда. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, “Бунёдкор”да финалда ўйнаш тажрибаси бор.

- Бугун кимга мухлислик қиласиз?
- Ўзим илгари футболчилик давримда “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилганман. Айни пайтда эса жияним Рустам Ашурматов ушбу клубда ўйнамоқда. Катта эҳтимол билан бугун Рустам бошланғич таркибда майдонга тушса керак. Шундай экан финалда “қалдирғочлар”га ишқибозлик қиламан. Асосийси Жиззахдаги стадионга ташриф буюрган мухлислар чиройли ва мазмунли ўйинга гувоҳ бўлишсин.

- Футболчилик пайтимда Кубок финалларида бир неча бор иштирок этганман. Кубокда ютган ўйинлардан кўра, мағлуб бўлганларини эслайман. 2007 йили ҳозирги “Бунёдкор” таркибида “Пахтакор”га қарши кечган баҳс ҳамон ёдимда турибди. Шу куни об-ҳавонинг инжиқлиги натижасида футболчиларга қийин бўлганди. Рақиб таркибидаги Ихероуме Уче менга атайлаб жарохат етказишга урингани ҳам ёдда қолган. Чунки финалда ғолиб чиқиш учун ҳар қандай футболчи бор кучини бериб ўйнайди. Ўйиннинг асосий вақтларида кучлар тенг келган. Ҳатто қўшимча таймларда ҳам жамоалар ҳисобда олдинга чиқиб олишга қийналган. Футболчилар пенальтилар сериясини кутган. Чунки “лой жанги”да ўйнаш осон кечмаган. Афсуски лотореяда аламли тарзда мағлуб бўлганмиз.

- Кейин 2002 йилги финал ўйинини ҳам айтиб ўтган бўлардим. Тошкентда “Нефтчи”га қарши кечган баҳс ҳам кескин курашларга бой тарзда ўтганди. 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олгандик. Аммо кейинчалик фарғоналиклар ҳисобни тенглаштиришга эришди. Қўшимча вақтларда Зайниддин Тожиев иккита гол уриб, ғалабани таъминлаганди. Сергей Лебедев ўша учрашувда ўз дарвозасига кутилмаганда иккита гол киритиб юборгани ҳам ёдда қолганди – дейди Бахтиёр Аъзамович.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. БАРЧА ФИНАЛЛАРНИНГ РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика