UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Бахтиёр Ашурматов: "Лутфулла Тўраев Малайзия жамоасига ўтиши керак эди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Лутфулла Тўраев Малайзия жамоасига ўтиши керак эди"

Ўзбекистон Суперлигаси 15-тури доирасида "Локомотив" - АГМК (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

- Натижадан хафамиз. Ҳар бир ўйинда биз максимал даражада очколарни қўлга киритишни истаймиз. Қандай рақиб билан бўлса ҳам очко жамғаришимиз керак. Ўйинга келадиган бўлсак, бутун учрашув давомида "Локомотив"нинг устунлиги сезилиб турди. Агарда омад бироз биз томонда бўлганида дурангга эга чиқар эдик. Гол урганимиздан кейин тезкор жавоб қабул қилиб олганимиз бизга руҳий томондан ёмон таъсир қилди.

Раҳбарият томонидан олдимизга кучли олтиликка кириш вазифаси қўйилган. Буни ҳеч ким ўзгартиргани йўқ. Бу учун максимал даражада ҳаракат қилишимиз керак. Футболда мақсадсиз ўйнашнинг қизиғи йўқ. АГМК олдиндан чиройли ўйин кўрсатиб, юқори мақсадлар қўядиган жамоа. Шу боисдан кучли олтиликка киришимиз даркор.

Трансферлар? Барибир мавсум ёки давралар оралиғида ҳар бир жамоада ўзгаришлар бўлади. Бизда ҳам шундай. Жамоада рақобатни кучайтиришимиз керак. Лекин биз ўзимиз истаган футболчини таркибга қўшиб олишимиз қийин бўлади. Чунки футболчиларда ўз клублари билан шартномалари бор. Иккинчи даврада рақобатбардош жамоа тузишга интиламиз.

Ўзим ҳимоячи бўлганман. Мухлисларга жангавор футбол ёқади. Стандартларга ҳам эътибор берамиз. Жангавор ўйин кўрсатмасак, мухлисларни стадионларга қайтариш қийинчилик туғдиради. Йигитларга учрашувдан олдин айтиб ўтгандим: бутун ўйин давомида ҳимояланиб бўлмайди, тўпга эгалик қилиш керак. Бироқ барчаси биз ўйлагандек кўриниш олмади. "Локомотив" тўп билан кўпроқ бўлди. Шу боисдан тўпсиз жамоа анчагина қийналди.

Молиявий томондан имкониятларимиз яхши, барчаси жойида. Камчиликлар йўқ, шу боисдан раҳбариятга раҳмат айтаман. Энди биз шундай эътиборга муносиб равишда натижалар билан жавоб беришимиз керак.

Қайдномага кам ўйинчи киришининг сабаби - футболчиларнинг камлиги. Бир неча футболчиларимиз жамоадан кетган, жароҳат олган, дисквалификацияда.

Тўрт кун давомида йигитлар дам олишади. Кейинчалик 19 июнда Белорусга учиб кетамиз. У ерда 3та ўртоқлик ўйинида қатнашамиз.

Лутфулла Тўраев Малайзия жамоасига ўтиши керак эди. Бироқ у жамоада қолди. Энди у биз билан иккинчи даврани ҳам ўтказади.

Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларга раҳмат айтаман. Энди жамоани кучайтириб, уларнинг қўллаб-қувватлашига мос ўйин кўрсатамиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика