Бахтиёр Ашурматов лавозимидан озод этилди
15 апр 2023 01:55
Янгиликлар
Бахтиёр Ашурматов лавозимидан озод этилди
"Турон" матбуот хизмати Бахтиёр Ашурматов лавозимидан озод этилгани ҳақида маълум қилди.
"Куни кеча клубимиз раҳбарияти ва мураббийлар штаби вакиллари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда жамоа бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Аъзамович Ашурматов ўзаро келишувга кўра истеъфога чиқарилди ва у клуб билан дўстона руҳда хайрлашди.
“Турон” футбол клуби истеъдодли мутахассис Бахтиёр Ашурматовга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирган холда унга келгусида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қолади" - дейилади расмий баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилги мавсумда Бахтиёр Ашурматов қўл остидаги "Турон" Суперлиганинг 5та учрашувида 2та дуранг қайд этиб, 3та мағлубиятга учради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар