UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  1 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  2 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  1 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  3 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  5 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  115 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  2 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Иккинчи бўлимни жуда бўш ўтказдик" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Иккинчи бўлимни жуда бўш ўтказдик"

Суперлиганинг 10-турида “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.




- “Сўғдиёна”нинг кучини қайси жиҳатларда эканини билардик. Футболчиларимизга ҳам таъкидлагандик, уларнинг биринчи кучи стандарт вазиятлар, иккинчиси тажовузкор футбол кўрсатишади, якка курашлардаги кўп вазиятларда ғолиб чиқишади ва охиригача курашади. Афсуски, биз айтган жиҳатларда ютқаздик. Шохруз Норхонов стандарт вазиятларда жуда хавфли эканини айтгандик. Бироқ бурчак зарбасидан кейин уни “йўқотиб” қўйдик ва гол ўтказдик. Бу гол ўйинда туб бурилиш ясади. Иккинчи голда биз марказда якка курашда ютқаздик ва рақиб гол урди. 

Шундан кейин таваккал қилишга мажбур бўлдик ва учта ҳужумчи билан ўйнадик. “Сўғдиёна” учун бўшлиқлар пайдо бўлди. Натижада улар бундан фойдаланди. Биринчи бўлим билан иккинчи бўлим ўртасида катта фарқ бўлди. Иккинчи бўлимни жуда бўш ўтказдик. “Сўғдиёна” жамоаси эса иккинчи бўлимда ҳар томонлама кучлилигини кўрсатди. Мезбонларни табриклаймиз. Шунча йўл босиб жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун мухлисларимиз етиб келишганди. Ҳамма нарсани тушунишим мумкин, айтайлик, футболда ютқазиш ёки рақиб жамоа омадлироқ чиқиши ва имкониятлардан фойдаланиши мумкин. Лекин футболчилар жонини бериб ўйнамагани, якка курашларда соғлигини ўйлаб курашмаганларни тушунмайман. Мана шундай курашмайдиган ўйинчилар кейинги ўйинлардан захирада қолади.

Ҳозир қайсидир футболчиларни айбламоқчи эмасман. Аммо биз якка курашларда ютқаздик. Таркибимизда танлаш имконияти кўп эмасди, бор имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бироқ 3:0 ҳисобидаги мағлубият жуда оғриқли. Айб биз мураббийлар штабида, айбни ўз бўйнимизга оламиз. Уч кундан кейин яна ўйин ва тайёргарлик кўришимиз керак.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика