UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  72 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  0 16:40Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0 (матнли трансляция)  2 16:18Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  1 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

Бахтиёр Ашурматов: “Икки ўйинда 4 очко тўплашни мақсад қилгандик” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Икки ўйинда 4 очко тўплашни мақсад қилгандик”

Про лига 23-туридан ўрин олган “Андижон” – “Турон” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

Ўйин ҳақида

“Андижон” жамоасини Суперлигага йўлланма олиши билан табрикласак ҳам бўлади. Жамоа мухлислари “Андижон”ни Суперлига, ОЧЛда иштирок этишини кузатишга ҳақли. Биз ҳам йўлланма учун охиригача курашамиз. Ёмғирли ҳаво бўлишига қарамай, мухлисларимиз стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлашди. Мухлисларимизга шуни айтмоқчиманки, охирги турларга келиб вазиятимиз бироз қийинлашган бўлса-да, биз курашишда давом этамиз. Мақсадимизга эришамиз.

Иккинчи босқчида  ҳар бир баҳс қийин кечмоқда. Футболчиларга ҳам таъкидлаб ўтганман, бизнинг олдимизда бешта муҳим ва финалга тенг баҳс кутиб турибди деб. “Андижон” билан ҳам қийин ва муросасиз кураш кечди. Мезбонлар гол ўтказиб юборганидан кейин мувозанатни тиклашга эътибор қаратди. Ўйиндан олдин стандарт вазиятлардан ҳавотирга тушгандик. Барибир мезбонлар юқоридан келган тўп орқали ҳисобни тенглаштирди. Маматказин хавфли эканлигини билардик, унга алоҳида футболчи бириктиргандик. Футболчиларимиз ўйин давомида ўзларига юклатилган вазифани бажаришга интилишди. Ўйлайманки, бугунги ўйиндаги футболчиларимиз юқори баҳога лойиқ.

- Ўйиндан олдин дуранг натижага рози бўлармидингиз?

- Гапни очиғи, охирги турларда ғалаба қозона олмаётганимиз сабабли, дуранг натижа мағлубиятга тенг ҳисобланади. “Андижон” билан ўйинда ғалаба учун майдонга тушгандик. Кейинги ўйинимиз “Бухоро”га қарши сафарда бўлишидан келиб чиқсак, дуранг бир очко келтирди. “Бухоро” билан баҳс аввалида бизга қўшимча устунлик берди. Назаримда, дуранг ўйинга мос бўлди. Олдимизда 4 та муҳим ўйинимиз бор. Йўқотилган очколарни шу баҳслар орқали тўлдирмоқчимиз. 

- Захирадан майдонга тушганлар жамоа ўйинини қанчалик кучайтира олди?

- Ўйинга қўшилганлар яхши ҳаракат қилишди. Ибрагимов ва Абдунабиев ҳам. Лекин мен мураббий сифатида улардан кўпроқ нарса кутаман. Балки захирадан қўшилганлар янада яхшироқ ҳаракат қилишлари ҳам мумкин эди. 

- “Турон” бош мураббийига айланганингиздан кейин жамоа икки маротаба дуранг қайд этди. Бунга фикрингиз қандай?

- Биз кўпроғини кутгандик. Лекин бу футбол. “Турон”га қарши ўйнаётган жамоалар жиддий ҳаракат қиляпти. Ўйлашимча, биз икки ўйинда 4 очко тўплашимиз мумкин эди. “Машъал” билан баҳсда ғалаба қозонсак бўларди. Лекин ўша куни ўзимиз истаган ҳолат юз бермади. “Андижон” майдонида дуранг ўйнаш ижобий деб ҳисобласак бўлади. Ҳар ҳолда бу жамоа майдонида дуранг ўйнаш рақибларга осон бўлмаяпти. “Машъал” билан баҳсдаги натижа эса катта йўқотиш деб ҳисоблайман. 

- Про лига баҳсларини икки босқичга бўлиб ўтказилиши қанчалик ўзини оқлайди?

- Ҳар бир ўйин жанговар ва муросасиз кечиши сабаб оқламоқда. Мен жамоани қабул қилиб олганимда, “Турон” кўпроқ очколарини кучли бешталикдан пастдагиларга қарши ўйинларда қўлга киритган. Дейлик, “Янгиер”, “Арал Самали” ва “Зомин” билан баҳсларда кўпроқ очко тўплаган. Юқоридаги бешлик жамоаларига қарши ўйинларда кўпроқ очко йўқотган. Ўйлайманки, бу тизим тўғри. Ҳар бир ўйин қизиқ ўтмоқда.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика