UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45Лукас Васкес: "Реал" "Атлетико"дан яхшироқ эди"  5 01:10"Барселона" 33 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  2 00:58Европа лигаси. "Аякс" турнирдан чиқиб кетди, "Лацио" кейинги босқичда!  1 00:40Европа лигаси. "Рома" юришини тўхтатди  51 00:12Конференциялар лигаси. "Челси" - "Копенгаген" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 00:06Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Реал Сосьедад" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  2 23:46Германия термасининг Италияга қарши ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди  4 23:25Руни: "МЮдан 10-15 футболчи кетиши керак"  3 23:17Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Риёд" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:41Асрор Ғофуров собиқ жамоасига қайтди  3 22:20Суперкомпьютер ЕЧЛ ғолибини тахмин қилди  36 21:38ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 21:12УЕФА Альварес вазияти бўйича баёнот берди  30 20:54"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  6 20:30Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим"  11

Бахтиёр Ашурматов: "Ҳакамларга эътироз билдирганим йўқ" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Ҳакамларга эътироз билдирганим йўқ"

"Пахтакор" ҳамда "Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "бургутлар" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.
"Биринчи ўйин бўлгани туфайли ҳис ҳаяжон туфайли ўз ўйинларини кўрсата олишмади. Иккинчи бўлимда ўзларига келишди ва гол уришди. Аммо "Пахтакор" иккинчи гол уришимизга имкон беришмади", - дейди "бургутлар" мураббийи.

"Пахтакор"га қарши ўйнаса бўлишини айтгандим. Рақиб тўп билан эркин ҳаракат қилди. Ўйиндан ўйинга кучайиб бораверамиз. Ҳакамларга эътироз билдирмадим, уларга ўйин учун миннатдорчилик билдирдим. Йованович йиқилган вазиятга ойдинлик киритдим холос".

"Мирзакамол Камолов жамоани тарк этди. Бобур Акбаров ўтган мавсум охирида қизил карточка олганди. Рустам Аъзамов ёшлар лигасида қизил карточка олди. Шу боис улар майдонга тушишмади. Қолган барча футболчилар ўйинга тайёр эди".

"Узоқ йўл босиб келган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. Улар бизни ажойиб тарзда қўллаб туришди. Бугунги баҳс учун катта эътирозим йўқ. Ғулом Ўрунов асосий таркиб ўйинчиси. Бугун меҳмонда ўйнаганимиз учун икки нафар ҳимояга ихтисослашган ярим ҳимоячини тушрдик. Ҳисобда ортда бора бошлагач Ғуломни майдонга туширдим".

"Навбаҳор"да ҳам аҳил шаклланган жамоа тузишга эришгандик. Бироқ жамоа янгитдан тузилди. Раҳбарият шундай қарорга келишди. Кўп жамоа алмаштиришга жамоаларда узоқ йиллик дастури йўқлигида дея оламан. Андижон футболига қўлимдан келганича ёрдам бераман. Мухлислар талабчан ва биз натижаларимизни яхшилашимиз керак".

"Мақсадимиз жамоани аутсайдерлар қаторидан олиб чиқиб кетиш ва имкон қадар юқори ўринларни банд этиш. Чиройли ўйин кўрсатиб мухлислар бизни олқишлар билан кузатиб қўйишса шу бизга катта ютуқ бўларди. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман" - дейди Бахтиёр Ашурматов.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика