UZ

Сўнгги янгиликлар

15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  2 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  2 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  50 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  7 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0

Бахтиёр Ашурматов: “Бундай нурсиз ўйин билан ютқазиш жуда аянчли” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Бундай нурсиз ўйин билан ютқазиш жуда аянчли”

“Андижон” – “Шўртан” (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Афсуски барчанинг эътирозига сабаб бўладиган ўйин бўлди. Жуда ҳам муҳим бўлган 3 очкони қўлдан бой бердик. Бундай нурсиз ўйин кўрсатиб, кам вазиятлар яратиб мағлуб бўлиш жуда ҳам аянчли. "Шўртан" яхши ўйнади ва ҳақли равишда ғолиб бўлди. Бу ўйин ҳали жуда кўп иш олиб боришимиз кераклигини кўрсатиб берди. Мағлубият мухлисларнинг кескин эътирозига сабаб бўлди. Ушбу ўйин бизни янада кучлироқ қилиши керак. "Андижон" жамоаси билан яна мухлисларнинг ишончини қозонсам бугунги мағлубиятни унутамиз.

Анвар Бердиевни нега вақтли алмаштирдим? Гапни очиғи қайсидир футболчи туфайли мағлуб бўлмадик. Мағлубиятда мураббийлар штаби айбдор. Биринчи бўлимда вазиятлар яратишда оқсадик. Йовановичнинг ёнига тезкорроқ ҳужумчи керак эди. Мағлубиятдан сўнг ўзгариш нотўғри қилингандек туюлаверади. Шоғуломов ҳаракат қилди, аммо гол ура олмади.

Азамат Исроилов Универсиада мусобақаларида иштирок этди. Шу боис ўнг қанотда Иброҳим Раҳимовни ўйнатдик. Жавлон Гусейнов ва Темур Васильев эса яқиндагина жароҳатидан қутулди, - дейди Ашурматов.



“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика