UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  73 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Бахтиёр Ашурматов: "Бугунги ўйин U-23 Осиё кубоги финали фонида кўзга кўринмаган бўлиши мумкин" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бугунги ўйин U-23 Осиё кубоги финали фонида кўзга кўринмаган бўлиши мумкин"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрларини билдирди. 

Ўйин ҳақида

- Гапнинг очиғи бир неча кун олдин бўлиб ўтган финал ўйини фонида бугунги ўйин кўзга кўринмаган бўлиши мумкин. Финалда икки жамоа сифатли футбол кўрсатди. Лекин йигитлар бошларини мағрур қилиб майдонни тарк этдилар. Тимур Кападзе ажойиб жамоа шакллантирганини барча кўрди. Бугун биз рақибга жанговарлик борасида ютқазмадик. Вазиятлар кўп бўлмади. Шунга қарамай ўйлайманки, ғалабага лойиқ эдик.  Афсуски, охирги дақиқаларда эътиборсизлик қимматга тушди. Рақиб футболчиларининг охиригача курашганини ҳам айтиш жоиз. Уч очко муҳим эди. Чунки турнир жадвалидаги ҳолатимизни яхши деб бўлмайди. Ўйин тенгкурашлар остида, майдон марказида кечди. Ўйин охирида эса аниқ паслар етишмади. 

- "Бунёдкор" ўз ўйинини кўрсата олмади. "Қўқон-1912" бугун шундан фойдаланиб кетиши мумкин эди. Чунки таркибдаги футболчиларнинг тажрибаси ва маҳорати бобида жамоангиз устун эди...

- Тўғри "Бунёдкор" футболчилари барқарор ўйин кўрсатишмаяпти. Бу билан уларнинг футболчиларини савиясиз, демаган бўлардим.  "Бунёдкор"да ёш ва ўсишга интилаётган футболчилар бор. Даврон Эргашев, Иброҳим Томива, Авазбек Ўлмасалиев, Дилшод Жўраев каби футболчилар фонида ёшлар ўсиб боряпти. Рақибдан келиб чиқиб футболчиларга фақат ғалаба қониқтиришини айтган эдик. 

- Марказий ярим ҳимоячилар Қувондиқ Рўзиев ва Жавоҳир Сидиқовнинг ҳозирги спорт формаси сизни қониқтиряптими? Фикримча улар суст ҳаракат қилди...

- 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимизда марказни кучайтириб, ҳимоявий футболчини туширишимиз керак эди. Ушбу позицияда ўтган йили танлов имконияти кўпроқ бўлганди. Дейлик Фарҳод Бекмуротов, Иқбол Маликжонов, Якуба Бамба бор эди. Ҳимояга мослашган марказий ярим ҳимоячи топа олмадик. Қувондиқ бугун ёмон савияда ўйин намойиш қилмади. Агар имкони бўлганида ҳимояга мослашган ўйинчини туширардим. Жавоҳир Сидиқов бундан юқори даражада ўйнай олади. Ўзига ҳам ўйини ёқмаётган бўлиши мумкин. У охирги ўйинларда жароҳати билан ўйнаяпти. Рақобат бўланида унга дам олиш имконини берар эдик. Жавоҳир бундан ҳам яхши ўйнайди. Дилшод Раҳматуллаев, марказий ярим ҳимоячилардан қониққанимиз йўқ.  Умид қиламанки, навбатдаги учрашувларда янада яхшироқ тўп тепишади.

- Ҳужумдаги ўйинчиларни хавфли вазиятга чиқарадиган кескин узатмалар етишмагандек кўринди...

- Кескин паслар етишмагани учун ҳам вазиятлар кам бўлди. Биз чиройлироқ футбол тарафдоримиз. "Бунёдкор" футболчилари ҳимоядан чиққанда босим қилишга ҳаракат қилдик. Дарвоза томон зарбалар кам бўлди.  Рақобат бўлмаса футболчининг ўсиши қийин. Сидиқов ва Рўзиев "қора" ишдан чекланса, кучи ҳам етади, имкониятлари кўпроқ бўлади. Балки рақобат йўқлиги учун ҳам ўз савиясида тўп тепа олишмаётган бўлиши мумкин. Биринчи давра якунланса, марказдаги рақобатни ошириш устида ишлаймиз.

- Қўқонда раҳбарият ўзгаргани жамоада ўз аксини топяптими?

- Катта трансфер кўрмасак керак. Янги раҳбарият изланмоқда. Охирги икки ўйинда максимал очко олиб раҳбарият билан гаплашиб олишни режалаштиргандик. Ҳозирча имкониятимизни билмайман. Клубга катта мақсадларга эга инсон келди. Бу Қўқон футболи учун фойдали бўлади, деб ўйлайман. Таркиб билан боғлиқ масалаларни ижобий ҳал қила олмасак шу ҳолат давом этиши мумкин. Кубокда, Суперлигада барқарор иштирок этишимиз қийин бўлади. 

- Клубнинг ўринбосарлари ҳақида...

- Сардор Етовқўзиев, Диёр Жалолиддинов, Мурод Комилов бугун уларни туширишга таваккал қилмадик. Чунки ҳимояга мослашган футболчиларни олиб келдик. Ўринбосарлар таркибини "Бунёдкор" билан тенглаштирмаган бўлардим. Ўринбосарлар жамоасида муаммолар бор. Асосий таркибга кам маҳаллий футболчилар етишиб чиқяпти. Янги раҳбарлар шунга эътибор қаратишни ният қилишган. "Бунёдкор" шундай жамоаки, рақиблари футболчиларини исмини билишмайди. Бизда ҳам маълумот кам. Бу клубнинг ютуғи. Чунки академияси бор. Агар рақибга яхши баҳо бермасак, ёмон оқибатларга олиб келиши маълум эди. Йигитларга шуни тушунтирдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика