UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  2 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  11 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  246 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  38 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун икки нарса хурсанд қилди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун икки нарса хурсанд қилди"

Суперлига навбатдаги туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор"(2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрларини билдириб ўтди

"Бугун икки нарса хурсанд қилди. Биринчиси мухлисларни стадионга киритилгани, улар бутун ўйин давомида футболчиларимизни қўллаб-қувватлаб туришди. Иккинчиси албатта ғалаба қозонганимиз. Учта ўйиндаги ғалабасиз сериядан сўнг бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бугунги ўйин бурилиш ўйини бўлишини йигитларга тушунтирган эдик. Агар ғалаба қозонмаганимизда "Бунёдкор" биздан олти очкога ўтиб кетарди. Бизни уларга етиб олишимиз жуда қийин бўларди. Шу сабабли бугун йигитлар ғалаба учун майдонга чиқишди. Олдинги ўйинлардаги мағлубиятлар футболчиларга босим юклаётган эди. Ғалаба билан мухлисларимизни ва раҳбарларни табриклайман. Эътибор берадиган бўлсак, бугун "Бунёдкор" тўп назорати бўйича устунликни қўлига олди. Биласиз, "Бунёдкор" чемпионатимизда тўп билан яхши муомала қиладиган жамоалардан бири ҳисобланади",- дейди Ашурматов.

- Қийин ғалаба билан табриклайман. Музаффар Музаффаров ҳам сафга қайтди ва илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилди. Нима деб ўйлайсиз, эндиликда унинг ўйини очилиб кетадими?

- Фикрингизга қўшиламан. Музаффар Музаффаровни қандай савиядаги футболчи эканлигини яхши биламиз. Афсуски, кетма-кет олган жароҳатлари сабабли ўтган ўйинларда иштирок эта олмади. Бугун икки бўлим давомида ўйнаши қийин эди. Унга берилган вақт ичида ўз савиясида ўйнашга ҳаракат қилди. Лекин, унинг юқори спорт формасига кириб олишига вақт керак. Музаффарга ишонамиз.

- Легионерлар Филип Раевац ва Якуба Бамбанинг ўйини унчалик ўхшамаяпти. Уларнинг ўйинида пасайиш бор. Легионерларни олиб келишдан мақсад нима эди ва кўзланган мақсадга эришилдими?

- Бамба марказлашган чемпионатда "Навбаҳор", "Пахтакор" билан ўйинларда шу қадар савияли ўйин намойиш этдики, уни жамоамизга таклиф қилганимиздан хурсанд бўлдик. Унга кетма-кет бошқа жамоалардан таклифлар келишни бошлади. Балки, шунинг ҳисобига фикри бўлингандир. Бамбани жамоамизда олиб қолдик, у тўп билан яхши ўйнайдиган юқори техникага эга футболчи. Охирги турларда нафақат Бамбада балки, бутун жамоамизда пасайиш бўлди. Бу ерда Бамбани айбламаган бўлардим. Легионерларга келсам бу йил таклиф қилинган Иван Йосович ишончни оқламоқда. У ҳимоя чизиғимизнинг етакчи ўйинчисига айланди. Ўзи ҳам интизом ва тартибга риоя қиладиган йигит. Раевац келганида яхши қўшилиб кетди, голлар ура бошлади. Сўнг оралиқда юзага келган танаффусда спорт формасини йўқотиб қўйди. Шунинг учун аввалги даражасига қайтишга қийналмоқда. Умуман олганда легионерларни ёрдами тегмоқда.

- Мураббийлар ўз жамоасида ўйнаб кетган собиқ футболчиларга ҳушёр бўлишни футболчиларга айтадими? Бунга сиз эътибор берасизми?

- Албатта эътибор берамиз. Шаҳбоз Эркиновни фақат Қўқонда ўйнагани учун эмас, унинг устун томонларига ҳам эътибор бердик. Бош ва гавда билан яхши ўйнаши, яккакурашларга чиқиб бориши, агрессив ҳаракат қилишини билар эдик. Стандарт вазиятларда уни яхшилаб қўриқлашимиз талаб этиларди. Шунга яраша кўрсатма бергандик. Лекин, вазиятларни бирида ҳимоячиларимиз уни эътиборсиз қолдиришди. Рақибни ўрганаётганда нафақат жамоамизда ўйнаб кетган футболчини балки бутун жамоани ўрганамиз. Устун ва камчилик томонларини кўриб чиқамиз.

- Мураббий сифатида ўринбосарлар жамоасини ҳам кузатиб боряпсизми?
- Гапни очиғи, ёшларимиз бизни келажагимиз. Ўринбосарлар жамоасидан ҳам асосий таркибга футболчиларни жалб қиляпмиз. Муҳсин Норматов, Сардор Етовқўзиев ва бошқалар. Мураббийлар штаби билан маслаҳатлашиб кейинги мавсумда ўринбосарлар жамоасини ёшартирмоқчимиз. 21-22 ёшдаги футболчиларни ўринбосарлар жамоасида ушлаб турмаймиз. 17-18 ёшдаги футболчиларни жалб қиламиз. Ўринбосарлар жамоасига бўлган қарашимизни ўзгартирмоқчимиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика