UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун ҳакам бизни "ўлдир"ди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун ҳакам бизни "ўлдир"ди"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида биринчи бўлиб меҳмонлар устози иштирок этди.
"Пахтакор" бугун яхши ўйнади, биз эса ўйин бошидан ҳимояланишга мажбур эдик. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклаган ҳолда шуни айтишим мумкинки, бугун ҳакам бизни мағлубиятга учрашимизни истади. Балки бу гапларим бу ҳакамларга оғир ботар ва кейинги ўйинларда улар менинг жамоамга қарши янада баттар қарорларни чиқарарлар. Аммо мен шу гапни бугун айтишим керак", - дейди Бахтиёр Ашурматов.

- Нима учун тезкорроқ ўйнамадинглар?
- Чунки "Пахтакор" бизни ҳимояланишга мажбур қилди. Агар қизил карточка кўрсатилмаганида иккинчи ҳужумчини туширишни ўйлаб тургандим.

- Пенальти борасидаги вазиятни тўғри баҳолай олдизми?
- Бу вазиятга ҳали эътироз билдирганим йўқ. Чунки видеотасмани кўриб чиқишим керак. Мен бошқа вазиятларда ҳакамга эътироз билдиряпман.

- Жамоангиз жуда кўплаб вазиятларда ўйинни чўзишди. Балки шу нарса ҳакамни шошириб қўйгандир?
- Балки, лекин "Пахтакор"га қарши ўйинда натижага эришишимиз учун шу усулдан фойдаландик. "Пахтакор" каби жамоаларга қарши ўйинда тезда туриб кетиб ўйнаб бўлмайди. Чунки футболчиларимиз чарчаб қолишди. Мағлубиятга учралди, бу учун айбни ўз зиммамга оламан. "Пахтакор"ни ҳам беъэтибор қолдирмаган бўлардим. Уларнинг таркибида ҳақиқатдан ҳам яхши ўйинчилар кўп.

- Иккинчи даврада "Пахтакор"га қарши бошқача тайёргарлик кўрасизми, айнан ҳакамлар борасида?

- Балки мен ҳозир қизишиб кетаётгандирман. Яна ўйинни қайта кўриб чиқишим керак. Балки биз адашаётгандирмиз, балки ҳакам адашган. Уни энди қайта кўрганимдан кейин бир нарса дейишим мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика