UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  50 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   11 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  4 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  28 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун футболчиларимга эътироз билдира олмайман. Чунки..." Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун футболчиларимга эътироз билдира олмайман. Чунки..."

Суперлига 23-турдан ўрин олган "Пахтакор"-"Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрларини билдириб ўтди.




"Пахтакор"ни бу йилги мавсумдаги ҳақли чемпионлиги билан табриклайман. Улар мавсум давомида бошқа жамоалардан кучли эканлигини ўз ўйинлари билан исботлашди. Чемпионликни катта меҳнат эвазига ва ҳаққоний тарзда қўлга киритди. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам,  "Пахтакор"га қарши бундай вазиятлар ярата туриб фойдалана олмаслик, ўз дарвозамиз олдидаги хатолар панд берди. Рақиб бундай хатоларни кечирмайди. Вазиятлардан тўғри фойдаланиш ва ҳимояда хато қилмасликни ўйиндан олдин ҳам айтиб ўтган эдим. Минг афсуски, ҳимояда хато қилдик ва вазиятлардан фойдалана олмадик. Бундай вазиятлардан фойдалана олмаслик ва хатолар билан  "Пахтакор"ни ютиб бўлмайди", – дейди Бахтиёр Ашурматов.

- Таъкидлаганингиздек, иккита голни ҳам ҳимоячилар ўзига ўзи олиб келди. Филип Раевац, Қувондиқ Рўзиев, Муҳаммаданас Ҳасановда  яққол голли вазиятлар бўлди...

- Вазиятлар яратишда устунлик қилган бўлсак-да, рақиб 2-1 ҳисобида ғалаба қозонгани – бу футболчиларнинг квалификацияси юқорилиги билан боғлиқ. Улар яримта вазиятдан фойдаланиб, гол уришяпти. Бизда эса тескариси кузатилди. Футболчилар шошиб қолди. Балки ҳимояда хатога йўл қўйишимиз сабаби футболчилар хаёлида  "Пахтакор" кучли жамоа", деган нарса сақланиб қолинганидир. Аниқ сабабини билмайман. Факт шуки, вазиятлардан фойдалана олмадик.

- Жамоани олдинда "Локомотив" билан ўйин ва иккита водий дербиси кутмоқда. Бу ўйинларга тайёргарлик жараёнида нималарга эътибор қаратмоқчисиз?

- Ўйиндан олдин йигитларга ҳам айтиб ўтган эдим, чемпионат биз учун энди бошланаётгандек. Футболчилар бутун мавсумда қилган меҳнатларини қадрига етишади деб ўйлайман. Қўқон тарихида бундай натижа қайд этилмаган. Кучли тайёргарлик эвазига олдиндаги ўйинларда ғалаба қозонишимиз мумкин. "Локомотив" билан ҳам қийин ўйин бўлади. Боиси, бу жамоа охирги пайтларда яхши ўйин кўрсатмоқда. 

- Жамоа мағлуб бўлган ёки дуранг ўйнаган ўйинларда кеч уйғонмоқда... 

- Бизда бундай ўйинлар кўп бўляпти. 0-1 ҳисобида ортда бораётиб, якунда гол урган пайтларимиз бўлди. "Бухоро" билан баҳсда олдинда бораётиб ,охирги сонияларда гол ўтказиб юбордик. "Қизилқум" билан беллашувда 1-0 ҳисобида олдинда бораётиб, ўз дарвозамиздан 2 та тўп олиб чиқдик. Бугун йигитларга эътироз билдира олмайман. Чунки улар охиригача курашишди. Ҳеч бўлмаса дуранг натижа қўлга киритишимиз керак эди. Йигитлар ҳар бир ўйинда бошидан охиригача курашишмоқда. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика