Бахтиёр Ашурматов: "Бугун 6 очколик ўйин эди"

Mirjalol Normatov
6 май 2022, 22:20
Суперлиганинг 7-тури доирасида ўтказилган "Сурхон" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов фикрларини билдирди.




"Бугун 6 очколик ўйин эди. Охирги 15 дақиқани ҳисобга олмаганда, "Сурхон" футболчилари иштиёқи кўпроқ, яккакурашларда кучлироқ ва хоҳиш юқорироқ бўлди. Шунинг эвазига улар ғалаба қозонди. Йигитларга бу ўйиннинг муҳимлилик даражасини тушунтиргандик. "Сурхон" шу жиҳатлар бўйича биздан устун бўлди ва биздан кўра кўпроқ ғалабани истади",- дейди Бахтиёр Ашурматов.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›