UZ

Сўнгги янгиликлар

20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  229 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  7 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  2 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  3 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  22 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Бахтиёр Ашурматов: "Биринчи бўлимда йигитларимни таний олмадим" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Биринчи бўлимда йигитларимни таний олмадим"

"Навбаҳор" - "Насаф" (1:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.
"Ростини айтсам, биринчи бўлимда йигитларни таниб бўлмади. Чунки мухлислар ажойиб муҳит яратиб беришди. Олдинги ўйинларга нисбатан кўпроқ мухлис тушди", - дейди Ашурматов.

Ўйиндан олдин айтгандим. "Насаф" кучли. Яхши ўйин кўрсатсак ижобий натижага эришсак бўлади дегандим. Иккинчи бўлимда йигитларга футболда натижа ҳар хил бўлиши мумкин. Лекин муносиб ўйин кўрсатиб, мухлислар учун ўйнанглар дедим. Иккинчи бўлим бутунлай бошқача ўйинга гувоҳ бўлдик. Охиригача курашишди. Биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Бунга сабаб биринчи бўлимда кўрсатган ўйинимиз ҳалақит қилди.

Ҳозирги “Насаф” билан олдингиси билан фарқи? Шаклланган жамоа. Ўйинни кўриб чиққандик. Ҳар ўйинда ҳар хил таркиб тушиб турганди. Афсуски "Насаф" ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмади, бу эса бизнинг зараримизга ишлади. Сабаби энди улар бор эътиборларини Ўзбекистон чемпионатига қаратишади.

Биринчи таймда "Насаф" яхши таасурот кўрсатди. Рақибга имконият бердик. Ўзларига келишди ва бор кучлари билан ўйнашди. “Насаф” биринчи ўриндаги жамоа. Бир неча йиллардан бери шаклланган жамоа. Биз ўзимизни ўйинимиз йўқотишларимиз кўпайиб кетди. Бердимуродов, Бобожонов, Роббим Ҳасанов, Аъзам Алиев... 6 та йўқотиш бор эди. Бу ҳам ўз сўзини айтди. Вазиятдан чиқишимиз керак эди. Мавсумни муваффақиятсиз бошладик. Бугун ютмасак ҳам эътироз билдирмаган бўлардик. Иккинчи таймда охиригача курашиб, яхши ўйин кўрсатишди. Хатоларимиз устида ишлаб, бутун ўйин давомида яхши ўйин кўрсатадиган бўлишимиз керак. Меленчук биринчи бўлимдан кейин оғриқ сезди Шу боис уни алиштирдик. Хўжаев захираан тушса ҳам ўзини кўрсата олди. Ҳакамликни танқид қилмайман. Ўйин уларнинг виждонига ҳавола. Гадоевга иккинчи сариқ карточка берилиши керак эди деб ҳисоблайман.

- Бақоев оилавий сабабларга кўра Москвага бориб келди. Машғулотларда қатнашмади. Уч кун машғулотларни ўтказиб юборганди. Шу сабаб уни иккинчи бўлимда майдонга туширдим.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика