UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  8 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  8 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Бахтиёр Ашурматов: "Асабий кечган ўйинда муҳим ғалабага эришдик" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Асабий кечган ўйинда муҳим ғалабага эришдик"

Суперлиганинг 1-туридан жой олган "Турон" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, ўзбекистонлик футбол мухлисларини мавсум бошлангани билан табриклайман! Ўйлайманки, мухлисларнинг севимли жамоалари уларни хурсанд қилишади. Ўйин тўғрисида фикр билдиришдан аввал шуни таъкидлаб ўтган бўлардимки, "Турон" жамоаси 2-3 йил мобайнида ҳар томонлама жуда катта ўсишга эришди, катта ҳажмдаги ишлар ва селекция ишлари олиб борилди. Мен "Турон" жамоаси раҳбариятига омад тилайман. Ўйлайманки, шунча қилинган ҳаракатлар албатта, мева беради.

Ўйинга келсак, "Турон" жамоаси мухлислари бугунги дербида ўз жамоаларидан ғалаба кутишганди. Асабий кечган ўйинда жамоамиз муҳим ғалабага эришди. Буни аввало, йигитларимизнинг меҳнати ва кейинги навбатда омад билан боғлаган бўлардим. Ўз уйларидаги биринчи ўйин эканлигини инобатга олиб, "Турон"дан ҳужумкорроқ ўйин кутган эдик.

Ўйинчиларимизга ғалаба учун ва ҳаво совуқлигига қарамасдан, Қўқондан келиб, қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

- Вазиятлар кўп бўлди, аммо улардан фойдаланиш коэффициенти паст бўлди. Ҳужумчиларнинг ўйинидан кўнглингиз тўлдими?

- Ҳужумчилардан кўнглим тўлди. Агар иккинчи голни вақтлироқ урганимизда ёки Шоҳназар Норбеков ва Сардор Азимов вазиятларни голга айлантиришганида бошқача бўларди. Бизда қарши ҳужумларда кўп имконият туғилди, чунки "Турон" ҳужумга ўтганида, айрим нуқталар бўш қолди. Ҳужумчиларга эътирозим йўқ, лекин бундан кўпроқ гол уришса, яхши бўларди.

- Тақдимот маросимида жамоа олдига 3-ўринни олиш вазифаси қўйилди. Шунга бош мураббий сифатида жамоанинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Биласизми, бизда ниятга кўп нарса боғлиқ дейилади. Масалан, "Андижон" ва "Турон" жамоалари кучли учликни мақсад қилганликларини маълум қилишди. Жамоамизда яхши футболчилар йиғилган, рақобат кучли, айниқса, марказда. Ҳамма нарсанинг имкони бор, раҳбарият ва мухлислар бизга ишонч билидиришяптими, демак, ҳар битта ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз, натижасини эса мавсум якунида кўрамиз.

- Мурод Холмуҳаммедов асосан, марказда ҳаракатланди. Бу унинг ушбу мавсумдаги асосий позициясими ёки бу жамоани тарк этган Қувондиқ Рўзиевнинг ўрнини тўлдириш учун қилинган ишми?

- Йўқ, Мурод Холмуҳаммедов ва Қувондиқ Рўзиев турлича услубда ўйнайдиган футболчилар. Мурод Холмуҳаммедов тўп билан яхши муомалада бўлишини, биринчи пас орқали ҳужумларни бошлай олишини инобатга олиб, таянч ярим ҳимояга қўйдик. Айтайлик, 3 та марказий ҳимоячи билан ўйнасак, уни марказий ҳимояга қўйиш имконимиз бўлади. Холмуҳаммедов универсал ўйинчи, мавсум давомида уни бошқа позицияларда ҳам ўйнатишимиз мумкин.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика