

"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпардда Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Бавария"га қарши ўйинда асосий таркибни аниқлаш бўйича муаммолар кузатилади.
Жароҳат туфайли жамоага Сезар Аспиликуэта, Нголо Канте, Билли Гилмор, Рубен Лофтус-Чик, Кристиан Пулишич, Виллиан ва Педро ёрдам бера олмайди.
Бундан ташқари сариқ ва қизил карточкалар туфайли Жоржиньо ва Маркос Алонсолар майдонга тушишмайди.



