

"Норди Мукиеленинг оёғига тепишди, ҳозир ўша жой яра бўлиб қолган. Маркиньоснинг қовурғасида муаммолар бор. Уларнинг ҳолати жиддийга ўхшайди. Ҳозирча ушбу футболчиларнинг "Бавария"га қарши ўйинда қатнашиши борасида бирор нима дея олмайман", - деди Гальтье.
"Бавария" - ПСЖ учрашуви 8 март куни бўлиб ўтади. Дастлабки учрашувда мюнхенликлар Парижда 1:0 ҳисобида ғалабага эришганди.



