"Бавария"га Де Хеа керак

Mirjalol Normatov
26 янв 2019
"Манчестер Юнайтед" посбони Давид Де Хеа "Бавария" қизиқишлари доирасида.

"sport.es" хабарига кўра, Германия чемпионлари 28 ёшли испанияликни 33 ёшли Мануэль Нойерга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Агарда Де Хеа жамоаси билан шартномасини узайтиришдан бош тортадиган бўлса, "Бавария" у билан келишувга эришишга ҳаракат қилади.

Бу мавсумда Де Хеа МЮ таркибида 28 ўйинда 35 гол ўтказиб юборди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: sport.es