"Бавария" Забитцер билан шартнома борасида келишувга эришди
25 авг 2021 09:50
Янгиликлар
"Бавария" Забитцер билан шартнома борасида келишувга эришди
"РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Марсель Забитцер фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин.
Австрия терма жамоаси ўйинчисининг "буқалар" билан шартномаси ушбу мавсум сўнггига қадар мўлжалланган ва Забитцер фаолиятини "Бавария"да давом эттиришни афзал кўрди.
Мюнхен клуби 27 ёшли футболчи билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди, аммо "Лейпциг" учун расмий таклиф бериш борасида қарор қабул қилмади.
"РБ Лейпциг" спорт директори Флориан Шольц клубнинг Забитцер борасида расмий таклиф олмаганини тасдиқлади. Хабарларга кўра, "Лейпциг" Забитцернинг сотувидан 15 млн евро олмоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар