"Бавария" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сотиб олмайдиган бўлди

Alisher
19 авг 2019, 11:08
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Эмре Жан Турин клубида қоладиган бўлди.

Хабарларга кўра, "Бавария" хавбекнинг трансферидан воз кечган.

"Бизнинг жамоамиз аллақачон тайёр ҳолатда, биз бундан буёғига ўзгаришлар қилмаймиз", - дейди Мюнхен клуби президенти Ули Хенесс.

Эмре Жан ўтган ёзда "Ювентус"га эркин агент сифатида "Ливерпуль"дан ўтганди. 

Германиялик футболчи жамоаси таркибида 37та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›