“Бавария” ёзда тўрт нафар футболчисидан ташқари барчани сотишга тайёр

Khoja
22 фев 2024, 12:18
Ёзда “Бавария” катта “тозалаш” ишлари олиб борилади.

Немис жамоаси ёзда тўрт нафар футболчисидан ташқари қолган барчани сотишга тайёр.  Sky Sport Deutschland хабарига кўра, фақат ҳужумчи Ҳарри Кейн, яримҳимоячилар Томас Мюллер ва Жамол Мусиала, дарвозабон Мануэль Нойер дахлсиз саналади. Қолган футболчиларнинг ўйинлари диққат билан таҳлил қилинади. Жамоада жиддий ўзгаришлар қилиш учун клубга катта маблағ керак бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: Sky Sport Deutschland