

Уларнинг энг катта эҳтиёжи мудофаадир. "Sky Sport" мухбири Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, "Бавария" Норди Мукиелени доимий трансфер ҳуқуқи билан 6 ойга ижарага олмоқчи.
Мюнхен клуби вакиллари бу жараён устида астойдил иш олиб боришмоқда. Уларнинг ПСЖ билан музокаралари яқин орада бўлиб ўтади. Sport1.de хабарига кўра, келишув 25 миллион еврога тенг бўлиши мумкин.
Мукиеле бир вақтлар "Лейпциг"да ўйнаган Бундеслигага қайтишни истамоқда. Инсайдер Николо Скиранинг таъкидлашича, футболчи билан шартнома аллақачон тайёр – у2028 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.



