UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  0 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  3 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  1 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  1 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  1 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  2 12:48Энрике клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали олдидан: "Реал"ни таҳлил қилиш қийин – тактик жиҳатдан бу янги жамоа"  8 12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  17 11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  11 11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  9 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  3 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  9 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  6

"Бавария" янги бош мураббийи номини расман эълон қилди Янгиликлар

"Бавария" янги бош мураббийи номини расман эълон қилди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби келаси мавсумда жамоани ким бошқаришини маълум қилди.

"Бавария" клуби хорватиялик мутахассис Нико Ковач билан 3 йиллик шартнома имзолади.

Нико Ковач айни пайтда Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоасини бошқариб бормоқда. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2019 йилга қадар мўлжалланганди. "Бавария" эса "Айнтрахт"га Нико Ковач учун 2,2 миллион евро бадал пулини тўлайди.

Нико Ковач жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб "Бавария" бош мураббийи сифатида ишга киришади.

Асли хорватиялик мутахассис фаолиятини катта қисмини айнан Германияда ўтказган. Айни пайтда "Айнтрахт" жамоаси бош мураббийи саналган Ковач ёзда "Бавария" рулига ўтириши деярли ҳал этилди.

Нико Ковач қўл остида жорий мавсумда "Айнтрахт" ажойиб натижалар қайд этмоқда ва жамоа Бундеслигада кучли-учликка кириш учун кураш олиб бормоқда.

Нико Ковач футболчилик фаолиятини Германияда ўтказган. Шунингдек, Нико Ковач 2001-2003 йиллари Оттмар Хицтфельд қўл остида айнан мюнхенликлар таркибида ўйнаган.

Ушбу мутахассис маълум муддат (2013-2015) Хорватия терма жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам ишлаган.

46 ёшли мутахассис футболчилик фаолиятида ярим ҳимоя чизиғида ўйнаган.

Breaking news: "Бавария"нинг янги бош мураббийи номи аниқ!

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика