"Бавария" ва "Боруссия" Кьеза учун даъвогарлик қилишмоқда

Alisher
28 июл 2021, 17:16
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Ўйинчининг хизматларига "Бавария" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо "Ювентус" 23 ёшли ўйинчи билан хайрлашишни хоҳламаяпти.

Федерико Кьеза "Юве" таркибида ўтган мавсум 46та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 11та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport1