

Марсель Забитцер Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтишга яқин.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, "Бавария" "Боруссия Дортмунд" клублари 29 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишиб олишди. Трансфер нархи бонуслар билан 19 млн евро бўлади.
Маълумот учун, Марсель Забитцер 2023 йилнининг февраль ойидан "Манчестер Юнайтед" клубида ижара асосида ҳаракат қилаётганди.



