Забитцер МЮда биринчи марта дубль қайд этди

Omonjon To`xtamirzayev
14 апр 2023
"Бавария" ярим ҳимоячиси Марсель Забитцер "Манчестер Юнайтед"да ижарада тўп тепаётганидан хабарингиз бор.

Ярим ҳимоячи куни-кеча Европа Лигаси 1/4 финали дорасида "Севилья" билан бирин учрашувида 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Футболчи 15 ва 21-дақиқаларда гол уришга муваффақ бўлди. 29 ёшли австриялик учун бу дубль МЮ сафидаги биринчиси бўлди. "Қизил иблислар" сафида футболчи февралдан буён тўп тепмоқда. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia