"Бавария" "Тоттенхэм"нинг 17 ёшли футболчисига қизиқиб қолди

21 ноя 2019, 00:37
Ирландиялик ҳужумчи фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

Мюнхенликлар "Тоттенхэм" ҳужумчиси Трой Пэрроттга қизиқиб қолишди. 17 ёшли Пэрротт ўтган ҳафта Ирландия терма жамоасининг Янги Зеландияга қарши учрашувида терма жамоа сафидаги илк ўйинини ўтказди. Футболчининг "Шпорлар" сафидаги дебюти шу йилнинг сентябрь ойида Англия лига кубоги доирасидаги "Колчестер" клубига қарши баҳсга тўғри келганди."Бавария" мутасаддилари Пэрротт 17 ёшида "Боруссия" сафига қўшилиб, кейинчалик асосий юлдузга айланган Жейдон Санчога ўхшашини кутишмоқда.

Маълумот ўрнида, Трой 2002 йилнинг 4 февралида Дублинда таваллуд топган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Daily Mail