"Бавария" Тони билан хайрлашув маросимини ўтказади

Aslanov Jasurbek
14 май 2016, 10:43
"Бавария" ва унинг мухлислари 2007 йилдан 2010 йилгача Мюнхен жамоасида тўп тепган "Верона" ҳужумчиси Лука Тони билан хайрлашув маросимини ўтказади.

Олдинроқ футболчи профессионал фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилганди.

Тони "Бавария" ва "Ганновер" ўртасидаги Бундеслиганинг 34-тур учрашувига ташриф буюради. Хайрлашув "Бавария"нинг чемпионлигига аталган кечада бўлиб ўтади.

Тони "Бавария" сафида 60 учрашув ўтказиб 38 та гол уришга муваффақ бўлган. Италиялик 2007/08 мавсумда "Олтин бутса" эгасига айланган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia