“Бавария” спорт директори Упамеканонинг трансфери ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Eldor Akmurzayev
30 янв 2021, 20:15
“Лейпциг” ҳимоячиси Дайо Упамекано яқин орада “Бавария” аъзосига айланиши мумкин.

Мюнхенликлар спорт директори Хасан Салихамижичнинг айтишича, футболчи билан музокаралар бошланган.

“Ҳа, ушбу футболчига қизиқмоқдамиз. Кеча унинг агентлари билан учрашув ўтказдик, кейин нима бўлишини эса вақт кўрсатади”, дейди Салихамижич.

22 ёшли Упамекано жорий мавсум клуб сафида 24 ўйинда майдонга тушиб, 1+1 натижа қайд этди. Унинг трансфер нархи эса 60 млн еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›