"Бавария" Риберининг келажаги борасида қарорга келди

Mirjalol Normatov
12 апр 2018
"Бавария" раҳбарияти ярим ҳимоячи Франк Риберининг келажаги борасида аниқ қарорга келди.

"Kicker" хабарига кўра, яқин вақтлар ичида франциялик футболчига бир йиллик шартнома таклиф этилади. Бироқ унга асосий таркибдан кафолат берилмайди. Кейинги мавсумдан жамоага янги бош мураббий таклиф этилади ва у ёшларга катта эътибор қаратади.

Бу мавсумда Рибери 29 учрашувда майдонга тушиб, 6 гол киритди ва 5та самарали пас оширди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Kicker