«Бавария» – «МЮ». Руни ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
5 апр 2014, 08:05
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Руни «Бавария»га қарши бўладиган жавоб ўйинини ўтказиб юбориши мумкин.

Англия терма жамоаси футболчиси бармоғидан жарохат олган. Ҳозирча бармоққа шунчаки оғир шикаст етгани ёки дарз кетганлиги аниқ эмас.

Руни АПЛ доирасидаги "Ньюкасл"га қарши ўйинда аниқ ўйнай олмайди.

Эслатиб ўтамиз, "МЮ"нинг яна бир ҳужумчиси ван Перси хам айни пайтда жароҳати сабабли майдонга туша олмаяпти.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru