"Бавария" "Марсель" ҳимоячисига қизиқмоқда

Alisher
11 дек 2020
"Марсель" ҳимоячиси Бубакар Камара "Бавария" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Олдинроқ немис гранди 21 ёшли футболчи билан музокара олиб борганди, аммо мюнхенликлар расмий таклиф бериш учун қишки трансферлар ойнасига қадар кутишга қарор қилишганди.

Камара жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" айни дамда Германия чемпионатида етакчилик қилмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Germany