"Бавария" клуб тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқчи

Aslanov Jasurbek
22 ноя 2021, 19:11
"Бавария" "Барселона" ярим ҳимоячиси Педрига қизиқиш билдирмоқда.

Мюнхен клуби аллақачон 18 ёшли футболчининг атрофидагилар билан алоқага чиққан. "Бавария" Педрига "кўк-анорранглилар" сотиб олганидан 4 баробар кўпроқ пул тўлашга тайёр.

"Бавария" испаниялик футболчининг трансфери бўйича ўзининг трансфер рекордини янгилашга тайёр. Айни дамда Германия чемпионлари трансфер учун сарфлаган максимал сумма 80 миллион еврони ташкил этади - улар 2019 йилда "Атлетико"дан Лука Эрнандеснинг трансфери учун шунча пул тўлашган.

Мюнхен клуби Педрининг трансферини қишда ёки келаси ёзда амалга оширмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As