«Бавария» келаси мавсум икки нафар афсонаси билан хайрлашади

Khoja
13 июн 2024, 11:00
«Бавария» келаси йил жамоани ёшартиришга қарор қилди.

 Шу сабабли жамоа келаси мавсум Мануэль Нойер ва Томас Мюллер билан хайрлашмоқчи. Ҳар икки футболчининг шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади ва шундан сўнг футболчилар «Бавария»ни эркин агент сифатида тарк этади.

Жамоа раҳбарияти икки футболчи билан хайрлашиш орқали яхшигина пул тежаш имконига эга бўлади. Сабаби ҳар икки футболчининг йиллик маоши 20 миллион еврони ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com