"Бавария" жамоа фахрийси билан шартномани узайтиришга тайёр

Sherzod Nurmatov
19 дек 2023, 13:40
Томонлар ҳамкорликни давом эттиради.

"Бавария" ярим ҳимоячи Томас Мюллер билан шартномани узайтиради, дея хабар берди журналист Кристиан Фальк. 

Томонлар 2025 йилнинг ёзига қадар янги шартнома имзолашади. Футболчининг "рекордмайстр" билан амалдаги битими жорий мавсум охиригача амал қилади. Аввалроқ футболчи ўз ватанида қолишга тайёрлигини маълум қилганди.

Германиялик футболчи бутун фаолиятини "Бавария"да ўтказади. 34 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 18 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Caught Offside