"Бавария" "Интер" билан Брозовичнинг трансфери борасида алоқага киришди

Alisher
1 сен 2020, 14:54
"Интер" ярим ҳимоячиси Марцело Брозович фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

"Бавария" "нерадзуррилар" билан 27 ёшли ўйинчининг трансфери борасида алоқага чиққан. Ҳали томонлар ўртасида расмий музокаралар бошланганича йўқ.

Немис клуби хорватиялик футболчичга "Ливерпуль"га ўтиши кутилаётган Тиаго Алькантаранинг эҳтимолий ўринбосари сифатида қарамоқда.

Футболчи якунланган мавсум клуб миқёсидаги барча мусобақаларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 9та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport1

Сўнгги янгиликлар

Барча ›