

26 ёшли футболчига АПЛдан таклиф бор, Мюнхен клуби билан янши келишув борасидаги музокаралар эса жуда секин кетмоқда. Бу ҳақда "Sport1.de" журналисти Флориан Плеттенберг хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, "Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Зюле билан келишувни узайтириш тарафдори, лекин клуб раҳбарларидан баъзилари янги шартноманинг мақсадга мувофиқлигига амин эмаслар.

Футболчининг ўзи йилига 10 млн евродан кўпроқ маош хоҳлаяпти. Май ойида Зюлега "Челси" қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.



