"Бавария" Гюндоганга бўлган шубҳа туфайли уни харид қилмайди

Aslanov Jasurbek
2 июн 2015, 14:16
"Бавария" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоганни харид қилишдан воз кечди.

Маълумотларга кўра, футболчи ва "Бавария" ўртасидаги музокаралар яхши ривож олаётган эди, аммо мюнхенликлар икки сабабга кўра Гюндогандан воз кечди. Биринчидан, футболчи клубдан катта маош сўради, иккинчидан клуб раҳбарияти футболчи жамоани кучайтира олишига шубҳа қиляпти.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com