

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда. Мюнхенликлар 26 ёшли немисга юқориланган маош билан узоқ муддатли шартнома таклиф қилди, футболчи шартларга розилик билдирди.
Музокаралар якуний босқичда.
Футболчи 2021/22 йилги мавсум "Бавария" сафида 10та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.



