"Бавария" футболчисини "Барселона"га қўйиб юбормоқчи эмас

Mirjalol Normatov
13 апр 2020, 21:13
"Бавария"нинг қанот ҳужумчиси Кингсли Коман жамоани тарк этмайди.

"Bild" хабарига кўра, Мюнхен клуби Команни "Барселона"га қўйиб юборишни истамаяпти. Олдинроқ Испания матбуоти томонидан  агарда "Барселона" Неймар ёки Лаутаро Мартинесни трансфер қила олмаса, айнан Команга мурожаат билан чиқиши борасида маълумот берганди.

Ушбу мавсумда Коман "Бавария" таркибида Бундеслиганинг 15 ўйинида 2тадан гол ва ассистентлик қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›