"Бавария" футболчиси "Реал"га ўтишга рози

Mirjalol Normatov
5 ноя 2023, 12:29
"Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис "Реал"га ўтиши мумкин.

23 ёшли канадалик футболчи Мадрид клубига ўтишга рози бўлди, деб хабар беради "AS" нашри. Ушбу трансфер 2024 йилнинг ёзида амалга ошиши кутилмоқда.

"Бавария" Дэвисни 2019 йилнинг ёзида 14 млн еврога сотиб олганди. Айни дамда унинг трансфер суммаси 70 млн еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›