«Бавария» футболчилари Анчелотти кетгач кулиб машғулот ўтказишди ФОТО

Narzulla Saydullayev
30 сен 2017, 09:15
«Бавария» бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Вилли Саньоль кеча Карло Анчелотти кетгач биринчи машғулотни ўтказди.

Дастлаб мураббий футболчиларга 3 дақиқа ўз фикрларини билдирди. Машғулот бир соатча давом этди.

Машғулотда футболчилар кулиб ҳаракат қилишди, қувноқ ҳаракатлар ҳам кўп бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» президенти Ули Хенесснинг айтишича охирги 5 кунда Анчелоттидан 5 нафар футболчи хафа бўлган экан.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bild.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›