

2 апрель куни "Бавария" "Фрайбург"ни 4:1 ҳисобида мағлуб қилди. Ўйиндаги бир вазиятда "Бавария" хатога йўл қўйди ва бир неча сония майдонда 12 футболчи ҳаракат қилди. Тушунмовчилик "Бавария" футболчиси Кингсли Команнинг ўзгартирилишидан бошланди. Коман таблода унинг 11 рақами ўрнига 29 рақами кўрсатилаётгани сабаб ўзи алмаштирилаётганини тушунмади.

"Бавария" ушбу ҳолат сабаб техник мағлубият билан жазоланиши мумкин. "Фрайбург" ушбу ўйин бўйича ўз шикоятини 4 апрелга қадар бериши мумкин.



