

Бу “Бавария” Ханс Флик қўл остида камида 4+ гол урган 20-ўйинга айланди. Мюнхен клуби Флик билан қўлга киритган энг йирик ғалабалари: ЕЧЛ 1/4 финали 2019/20 мавсумда “Барселона” устидан 8:2. Бундеслига 2020/21 мавсуми 1-турида “Шальке” устидан 8:0.
Маълумот учун, Флик 2019 йил ноябрида “Бавария” бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. 2020 йил апрелда эса у билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланганди.




