

Мазкур баҳсда “Ливерпуль” биринчи бўлимнинг ўзида “Бавария” дарвозасига 12 марта зарба берди. Мюнхен клуби сўнгги 10 йил ичида ЕЧЛ доирасидаги атиги иккинчи ўйинда ўз дарвозасига бунчалик кўп зарба берилишига йўл қўйди. Клуб аввалроқ 2016/17 йилги мавсумда “Реал”га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида ҳам ўз дарвозасига 12 та зарба берилишига имкон берганди. Ўшанда ўйин қўшимча бўлимларда 4:2 ҳисобида “Реал” фойдасига якунланганди.



